Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Ливерпуль» ва «Бавария» 18 ёшли «Генк» дарвозабонига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» «Генк» сафида ўйнаётган 18 ёшли белгиялик дарвозабон Люкке Брюгманга қизиқиш билдирмоқда. Goalнашри журналист Саша Таволерига таяниб хабар беришича, футболчининг трансфери бўйича музокаралар аллақачон бошланган.

«Ливерпуль» Брюгманнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва уни Георгий Мамардашвилининг эҳтимолий ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда. Бироқ мерсисайдликлар ёш дарвозабонга қизиқаётган ягона клуб эмас — Мюнхеннинг «Бавария»си ҳам унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Бўйи икки метрга яқин бўлган Брюгман Белгиянинг барча ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. У «Антверпен» ва ПСВ академияларида ҳам фаолият юритган. 2022-йилда эса эркин агент сифатида «Генк» сафига қўшилган. Ҳозирга қадар клубнинг асосий жамоаси сафида 15 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 05:16, 31.08.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик