Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Нега Абдумажидов Франция клубига трансфер қилинмади? “Пахтакор” расмий изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” футбол клуби жамоа ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг Франция чемпионатига йўл олиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, пойтахт клубига хориж жамоасидан тўғридан-тўғри расмий таклиф келиб тушмаган. Фақатгина футболчининг агенти томонидан француз клубининг хати тақдим этилган бўлиб, унда ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш сўралган. Бироқ ушбу таклиф “Пахтакор”ни қониқтирмаган. Шунингдек, айни пайтда Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси ёпилгани ҳам таъкидланган.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа ҳозирда мавсумнинг муҳим палласида турибди ва кетадиган футболчининг ўрнини тўлдириш имкониятига эга эмас.

“ 'Пахтакоръни олдинда Элит Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақаси кутмоқда. Ушбу турнирда муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли айни пайтдаги асосий мақсадимиз жамоа таркибини кучайтиришдан иборат, уни кучсизлантириш эмас.

Агар таклиф вақтлироқ келиб тушганида, уни батафсил муҳокама қилиш мумкин эди. Ёзги трансферлар вақтида икки нафар марказий ҳимоячи бошқа клубларга қўйиб юборилган. Шу туфайли ушбу таклифни фақат қишда кўриб чиқиш имкони борлигини маълум қиламиз”, дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “Брест” жамоаси “Пахтакор” ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлгани, бироқ Тошкент клуби футболчини сотишни истамагани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 06:01, 31.08.2026.
Ўқилди: 1858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик