Карим Бензема "Ал-Ҳилол"ни тарк этишга тайёрланмоқда. Франциялик ҳужумчининг Саудия Арабистони клуби билан шартномаси яқин вақт ичида томонларнинг ўзаро розилиги асосида бекор қилиниши кутилмоқда.
Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, 38 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини "Аш-Шабаб" кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда Бензема келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган. Форвард турли вариантларни, ҳатто профессионал фаолиятини якунлаш эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.
Бензема жорий йилнинг февраль ойида "Ал-Иттиҳод"дан "Ал-Ҳилол"га кўчиб ўтган эди.
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Ар-Риёд клуби сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













