«МЮ» устози Девид Мойес кеча бўлиб ўтган Манчестер дербиси ҳақида фикр билдирди.
«Мен футболчиларни шундай бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдим, лекин шу кеча кўпчилик футболчилар «МЮ» аъзосига ўхшашмади.
Менимча улар бундай йўлни, бундай мағлубиятларни олдинги мураббий билан ҳам босиб ўтишган. Мағлубиятга учрамайдиган мураббий бўлмайди, мен ҳам шундайман.
Мен бу ерга «Эвертон» билан ҳам бўлганман, лекин бу даражада шарманда бўлмаганман. Жамоада яхши футболчилар тўпланган, лекин шу кеча уларга нимадир бўлди.
«Сити» зўр ўйин кўрсатди. Улар бутун ўйин давомида ҳукмронлик қилишди ва уларни уддалаш қийин бўлди.
Умид қиламанки, жамоа «Ливерпуль» билан ўйинда яхшироқ ҳаракат қилади. Улар бугунги ўйиндан сабоқ олишлари керак»,- дейди мураббий.