Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Боруссия» Дортмунднинг янги хариди оғир жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Яннис Константелиас Бундеслига 1-туридан ўрин олган «Гамбург»га қарши учрашувда чап тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олди. 29 август куни бўлиб ўтган баҳс «Боруссия»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

23 ёшли грециялик футболчи учрашувнинг 52-дақиқасида майдон марказида йиқилиб тушди ва кўп ўтмай алмаштирилди. Оғир жароҳат сабаб у бир неча ой давомида майдонга чиқа олмайди.

Константелиас «Боруссия» Дортмунд сафига 17 август куни ПАОКдан кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати бонуслар билан бирга 32 миллион еврони ташкил этган. Шунингдек, Греция клуби футболчининг келажакдаги трансферидан 15 фоиз улуш олади.

Яннис янги жамоаси сафида ҳозирга қадар 2 та учрашув ўтказишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Европа лигаси саралашининг 2-босқичида Константелиас «Динамо»га қарши икки ўйинлик қарама-қаршиликда ПАОК сафида 3 та гол урган эди.

Киритилди: 15:26, 31.08.2026.
Ўқилди: 1032 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик