Кириш Регистрация
30/08 00:30 Севилья 1-3 Атлетико
30/08 18:00 Сўғдиёна 2-0 Жайхун
30/08 18:00 Челси 4-3 Брайтон
30/08 18:00 Лидс 1-1 Брентфорд
30/08 18:00 Сандерленд 1-0 Фулхэм
30/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
30/08 20:00 Реал Мадрид 4-0 Малага
30/08 20:30 Ман. Юнайтед 5-2 Ипсвич
30/08 21:30 Наполи 1-2 Комо
30/08 22:30 Депортиво 3-1 Валенсия
30/08 23:45 Кальяри 0-1 Интер
30/08 23:45 Лацио 1-0 Женоа
31/08 00:30 Сельта 0-2 Атлетик Бильбао
31/08 21:30 Лечче - Рома
31/08 22:30 Осасуна - Хетафе
31/08 23:45 Аталанта - Болонья
01/09 00:00 Астон Вилла - Арсенал
01/09 00:30 Барселона - Райо Вальекано

«2 сентябрь куни исботлайман»: Альварес трансфери бўйича сенсацион даъво

Баҳо:
+ | -

Журналист Жота Жорди El Chiringuito дастурида «Атлетико» Хулиан Альваресга муайян шартлар бажарилган тақдирда унинг «Барселона»га трансфери бўйича музокара олиб боришга ёзма кафолат берганини даъво қилди.

Журналистнинг айтишича, у бир неча ой олдин аргентиналик ҳужумчи ва Мадрид клуби ўртасида имзоланган ушбу ҳужжатни шахсан кўрган.

«Атлетико» футболчига унинг «Барселона»га ўтишига рухсат беришини кафолатлаганини исботлаш мумкин. Мен буни биламан, чунки ҳужжатни ўз кўзим билан кўрганман. Айтаётганларимни шахсан кўрганман», — деди Жота Жорди.

Унинг сўзларига кўра, ўша учрашувда «Атлетико» икки шарт қўйган.

«Биринчи шарт — футболчининг ўзи бу масалада очиқ гапириши эди. Иккинчидан, унга ёзма равишда «Барселона»га ўтиш мумкинлиги билдирилган. Мен бу ҳужжатни кўрганман, шунинг учун айтаётган гапларимга ишончим комил», — деди журналист.

Жота Жорди трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ўз даъвосини тасдиқловчи далилларни кўрсатишини ҳам айтди.

«2 сентябрь куни буни исботлайман», — дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, дастурнинг яна бир иштирокчиси Мария Трисакнинг таъкидлашича, трансфер амалга ошмаганига «Барселона»нинг таклифи сабаб бўлган. Каталонияликлар 100 миллион евро таклиф қилган, аммо бу сумма «Атлетико»нинг молиявий талабларига жавоб бермаган.

Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолган бир пайтда Хулиан Альварес «Атлетико» билан машғулотларга қайтган. Ҳозирча унинг жамоадан кетиши расман тасдиқлангани йўқ.

Киритилди: 18:00, 31.08.2026.
Ўқилди: 2491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик