Италия чемпионати — А Сериянинг 2-туридан ўрин олган учрашувда «Рома» сафарда «Лечче»ни 4:0 ҳисобида тор-мор қилди.
Рим клуби таркибида Дониэлл Мален дубль қайд этди. Шунингдек, Матиас Суле ва Родригу Мора ҳам рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол қилди.
Шу тариқа, «Рома» янги мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 6 тага етказди ва А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Римликлар 2026/27 йилги мавсумни жуда ишончли бошлади. Жамоа дастлабки икки турда рақиблар дарвозасига жами 8 та гол урди ва ўз дарвозасидан ҳали бирорта ҳам тўп олиб чиқмади.
«Лечче» эса 3 очко билан турнир жадвалининг 13-поғонасини эгаллаб турибди.
А Сериянинг 3-турида «Рома» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилади. «Лечче» эса сафарда «Кальяри»га қарши майдонга тушади.













