Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК - Хоразм
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон

Чемпион «Арсенал» икки йилдан ортиқ вақтдаги энг яхши сериясини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 2-турида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Астон Вилла»ни минимал ҳисобда мағлуб этди.

«Канонирлар»га ғалаба учун битта голнинг ўзи кифоя қилди. Шу тариқа, Микель Артета жамоаси АПЛдаги ғалабали сериясини еттита ўйинга етказди.

Ушбу сериянинг иккита ғалабаси жорий мавсумга, яна бештаси эса ўтган мавсумнинг якуний қисмига тўғри келади.

«Арсенал» сўнгги бор 19 апрель куни чемпионат ўйинида ғалаба қозона олмаган. Ўшанда лондонликлар Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ҳозирги етти ўйинлик ғалабали серия «Арсенал» учун сўнгги икки йилдан ортиқ вақт ичидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Жамоа бундан аввал 2024 йил апрелидан август ойига қадар Англия чемпионатида кетма-кет саккизта учрашувда ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 04:18, 01.09.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик