Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Энцо Фернандес трансферини ёпишга жиддий киришди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ўз сафига қўшиб олишга қатъий қарор қилган.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, «шаҳарликлар» вакиллари яқин вақт ичида 25 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери шартлари бўйича «Челси» билан келишувга эриша олишларига ишонч билдирмоқда.

Айни пайтда икки клуб ўртасида расмий музокаралар аллақачон бошланган.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Энцо Фернандеснинг ўзи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Кутилayotgan трансфер қиймати 140 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Энцо Фернандес «Челси» сафида ҳозирга қадар барча мусобақаларда 170 та учрашув ўтказиб, 31 та гол урган ва 30 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 04:28, 01.09.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик