Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Рома» 21 ёшли ҳимоячини «Монца»га ижарага берди

Баҳо:
+ | -

21 ёшли поляк ҳимоячи Ян Зелковски «Рома»ни тарк этиб, «Монца» сафига қўшилди.

Келишув ҳозирча ижара шаклида амалга оширилган. Шу билан бирга, шартномада футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

«Рома» расмий баёнотида шундай дейилади:

«Рома» Ян Зелковскининг «Монца»га ўтиши бўйича келишувга эришилганини маълум қилади. Битим сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шаклида амалга оширилди».

Зелковски ўтган мавсум А Серияга келганидан буён «Рома» сафида жами 23 та учрашувда майдонга тушди.

Бунга қадар у бир неча йил давомида Варшаванинг «Легия» клуби шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 08:23, 01.09.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик