Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Энцо орзусига етганди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Лионель Мессининг миллий жамоадан кетиши муносабати билан ижтимоий тармоқда пост қолдирди.

39 ёшли футболчи ўзининг Instagram саҳифасида терма жамоадаги фаолиятини якунлашини расман маълум қилганди.

«Лео, миллий терма жамоадан кетаётганингни айтганингда, жуда хафа бўлдим.

Мен ҳали жуда ёш бола эдим. Ёшингни ўзимнинг ёшим билан солиштириб, сен билан қачондир бирга ўйнай оламанми, деб доим ҳисоб-китоб қилардим. Бу бироз кулгили туюлиши мумкин, аммо мен ҳақиқатан ҳам шундай ўйлардим: сенга яна қанча йил қолган, менинг профессионал футболга киришимга қанча вақт бор? Ҳеч бўлмаганда бир марта Аргентина сафида сен билан бирга ўйнашни орзу қилардим.

Яхшиямки, сен қайтдинг. Воқелик эса ўша боланинг тасаввур қилганидан ҳам ажойиб бўлиб чиқди. Биз шунчаки бирга ўйнамадик. Бирга йиғинларга бордик, бир хонада кийим алмаштирдик, суҳбатлашдик, қучоқлашдик, қийин дамларни ҳам, ақл бовар қилмас лаҳзаларни ҳам бирга бошдан кечирдик ва охир-оқибат бирга жаҳон чемпиони бўлдик.

Аммо энг муҳими, мен терма жамоага келганимдан бошлаб менга қандай муносабатда бўлганинг учун доимо миннатдор бўламан. Мен ўз кумирим билан майдонга тушиш умидида келгандим, аммо илк дақиқаданоқ мени жамоанинг бир қисмидек ҳис қилдирган инсонни топдим. Сен доим керакли пайтда яхши сўз, маслаҳат, қучоқ ёки шунчаки мени тинчлантиришнинг бирор йўлини топардинг. Мен буни ҳеч қачон унутмайман», — деб ёзди 25 ёшли Энцо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Киритилди: 09:00, 01.09.2026.
Ўқилди: 1422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик