«Ноттингем Форест» Трей Ньонини ўз сафига қўшиб олишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқмади.
The Athletic маълумотига кўра, «Ливерпуль» 19 ёшли футболчи учун 30 миллион фунт стерлинглик таклиф олган. Унинг 5 миллион фунти бонуслардан иборат бўлган. Бироқ мерсисайдликлар Ньонини жорий трансфер ойнасида сотиш нияти йўқлигини маълум қилган.
«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола мавсумолди йиғинларида Ньонининг ўйинидан яхши таассурот олган ва жорий мавсумда унга ишонч билдирмоқчи.
Ньони АПЛда 7 та учрашувда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмаган.













