«Милан» ҳимоячиси Маттео Габбия машғулот вақтида тўпиғидан ноқулайлик сезиб, машғулотларни муддатидан олдин тарк этди.
Футболчига махсус муолажа қилинган ва эртанги дам олиш кунидан фойдаланиб тикланишга ҳаракат қилади.
Габбиянинг бу муаммоси аввал «Манчестер Юнайтед»га қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ҳам уни безовта қилган ўша тўпиғи билан боғлиқ.
Ҳозирча жароҳат жиддий эмаслиги айтилмоқда, аммо футболчининг ҳолати диққат билан кузатилади.
Габбия пайшанба куни жамоавий машғулотларга қайтиши ва «Ювентус»га қарши ўйинга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Бироқ ҳимоячининг учрашувда майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.













