Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад - Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль

Влахович «Бешиктош»даги дебютида хет-трик қайд этди

Баҳо:
+ | -

Сербиялик ҳужумчи Душан Влахович А Сериядан Туркия Суперлигасига йўл олган навбатдаги таниқли футболчилардан бири бўлди. У «Бешиктош» сафидаги илк ўйинидаёқ учта гол уриб, янги жамоасида ёрқин дебют қилди.

Бу Туркия чемпионати юқори дивизиони дебютанти «Чорум»га қарши учрашувда содир бўлди.

Влахович дастлаб пенальтини аниқ амалга оширди. Кейин эса иккинчи бўлимда ўйиндан яна икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Натижада «Бешиктош» 6:2 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Жамоа ҳозирда 6 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Бешиктош»ни принципиал учрашув кутиб турибди — жамоа «Фенербахче»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:16, 02.09.2026.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик