Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Гудмундссон «Фиорентина»дан «Лацио»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» исландиялик вингер Альберт Гудмундссоннинг «Лацио»га ижара асосида ўтганини расман эълон қилди. Келишувда футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

Гудмундссон 2024 йилдан буён «Фиорентина» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У фаолияти давомида ПСВ, «АЗ Алкмаар» ва «Женоа» каби клубларда ҳам тўп сурган.

29 ёшли футболчи «Фиорентина» сафида жами 81 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Гудмундссон Исландия миллий терма жамоаси сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, «Лацио» футболчини кейинчалик 12 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиши мумкин.

Киритилди: 08:07, 02.09.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик