Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Саудиядан катта таклиф — Эль-Ханнус қарорини ўзгартирмади

Баҳо:
+ | -

«Ал-Иттиҳод» трансфер ойнасининг сўнгги соатларида «Штутгарт» ярим ҳимоячиси Билол Эль-Ханнусни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қилган.

Sky Sport Germany маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби марокашлик футболчи учун 40 миллион евро миқдорида таклиф киритган.

Бироқ 22 ёшли Эль-Ханнус Саудия Про-лигасига кўчиб ўтишни истамагани сабабли бу вариантни рад этган.

Марокашлик ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумни жуда юқори савияда ўтказди. У «Штутгарт» сафида барча мусобақаларда 9 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.

Эль-Ханнус 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Марокаш терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлди. «Атлас шерлари» мусобақанинг чорак финалида Францияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган эди.

Киритилди: 16:32, 02.09.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик