Агар "Милан" мавсум якунларига кўра Италия чемпионатида кучли учликдан жой олса, яримҳимоячи Кака учун "Реал"га 3 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, миланликлар мавсумни муваффақиятсиз бошлашди. Жамоа айни пайтда тўртта тур ортга қолган Италия "А"-серияси турнир жадвалида 4 очко билан 11-поғонада бормоқда.