"Реал Сосьедад" сардори Микель Оярсабаль ёзги трансфер ойнасида бир қатор клублар қизиқишига сабаб бўлган, аммо футболчининг ўзи жамоани тарк этишни истамаган. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Клуб спорт директори Эрик Бретоснинг таъкидлашича, Оярсабаль Сан-Себастьянда қолиш истагини аниқ билдиргани сабаб эҳтимолий трансфер бўйича жиддий музокаралар бошланмаган.
"Агар у трансфер бозорига чиқишга тайёр бўлганида, унда мингта таклиф бўлиши мумкин эди", — деди Бретос.
Функционер, шунингдек, Оярсабальнинг жамоадаги ўрнига юқори баҳо берди. У футболчини жаҳон чемпиони сифатида клуб учун катта бойлик деб атаб, "Реал Сосьедад" учун идеал сардор эканини таъкидлади.
Клуб ёзда асосий футболчиларини сотмасликни устувор вазифа қилиб белгилаган эди.
Якунда "Реал Сосьедад" ўз режасини амалга ошириб, таркибнинг муҳим футболчиларини, жумладан Оярсабални ҳам жамоада сақлаб қолишга муваффақ бўлди.













