Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

"Ювентус" Гатти бўйича "Порту"нинг биринчи таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳимоячиси Федерико Гатти учун "Порту"дан тушган биринчи таклифни рад этди. Бу ҳақда трансфер журналисти Альфредо Педулла хабар берди.

Маълумотга кўра, Португалия клуби 27 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни таклиф қилган.

Бироқ бундай формула "Ювентус"ни қониқтирмаган. Турин клуби Гаттини тўлиқ сотиш ёки мажбурий сотиб олиш шарти киритилган ижара вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Футболчининг ўзи эса жамоада ҳимоячилар ўртасидаги рақобатда орқага тушиб қолганидан кейин "Ювентус"ни тарк этишни истамоқда.

Хабарларга кўра, Гатти "Порту"да Франческо Фариоли қўл остида ишлаш ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имкониятига қизиқмоқда.

Шунингдек, ҳимоячига "Галатасарой" ҳамда Саудия Про-лигасининг клубларидан бири ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Португалияда трансфер ойнаси 5 сентябрга қадар очиқ бўлгани сабаб, Гаттининг келажаги бўйича яқин кунларда янги музокаралар бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:27, 02.09.2026.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик