Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Ислом Махачев қачон октагонга қайтиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

UFC чемпиони Ислом Махачевнинг навбатдаги жанги 2026-йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг мураббийи Хавер Мендес маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, аниқ сана бевосита UFC раҳбариятининг таклифига боғлиқ:

“Декабрдаги турнирдан бошлаб барча вариантларни кўриб чиқишимиз мумкин. Агар UFC декабрь ойини таклиф қилса ва Ислом бунга рози бўлса, жанг ўтказилади. Рақиб борасида эса танлаб ўтирмаймиз — Ислом ўзига кимни беришса, ўшанга қарши жангга чиқаверади”, дейди Мендес.

Аввалроқ Махачев навбатдаги жангини Рамазон ойи кириб келгунига қадар ўтказишни режалаштираётганини айтиб ўтган эди.

Ҳозирда Махачевга қарши жангга асосий номзодлар сифатида бразилиялик Карлос Пратес ҳамда эквадорлик Майкл Моралес тилга олинмоқда. Пратес сўнгги учта жангида ғалаба қозонган бўлиб, шулардан иккитасида собиқ чемпионлар — Жек Делла Маддалена ва Леон Эдвардсни нокаутга учратган. Моралес эса фаолияти давомида умуман ютқазмаган (19-0) ва у Махачевнинг охирги жангида расмий захира жангчиси сифатида иштирок этганди.

Маълумот учун, Ислом Махачев ўзининг сўнгги жангини 16-август куни Филадельфияда бўлиб ўтган UFC 330 турнирида ўтказди. Чемпионлик жангида у ирландиялик Ян Геррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Бу унинг UFC даги қаторасига 17-ғалабаси бўлди. Бу ташкилот рекорди ҳисобланади.

Киритилди: 14:43, 03.09.2026.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик