Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Сане «Галатасарой»даги ўрнидан норози

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» вингери Лерой Сане клуб раҳбарияти билан учрашиб, жамоадаги ҳолатидан норози эканини билдирди.

2025 йил ёзида «Галатасарой»га эркин агент сифатида қўшилган 30 ёшли немис футболчиси асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Сане мавсумни асосий таркибда бошлаган, аммо кейин захира ўриндиғига ўтказилди. Унинг ўрнини Юнус Акгюн эгаллади. Туркия чемпионатининг сўнгги икки учрашувида Сане захирадан майдонга тушди: «Эрзурумспор»га қарши баҳсда 65-дақиқада, «Гёзтепе»га қарши ўйинда эса 73-дақиқада.

«Милан»дан Рафаэл Леаунинг трансфери амалга ошганидан сўнг қанотлардаги рақобат янада кучайди. Агар португалиялик футболчи жума куни «Истанбул Башакшехир»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушса, бу Саненинг ўйин амалиётини янада чеклаши мумкин.

Киритилди: 07:17, 04.09.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик