Мадриднинг «Атлетико» жамоаси устози Диего Симеоне «Осасуна» ва «Реал»га қарши ўйинларда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари зарур экани ҳақида фикр билдирди.
«Осасуна» билан ўйинга кўп мухлис тушади. Биз ғалаба қозониш ва жамоанинг имкониятларини чамалаш имкониятига эга бўламиз.
Иқтисодий жиҳатдан оладиган бўлсак, «Реал»нинг уй учрашувлари учун чипталар жуда қиммат. Мухлислар учун «Осасуна» билан ўйин чўнтакбоб ҳисобланади»,- дейди мураббий.