Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Уортон "Кристал Пэлас"ни тарк этиш имкониятидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

"Кристал Пэлас" бош мураббийи Пьер Саж ярим ҳимоячи Адам Уортон учун ёзги трансфер ойнасида таклифлар келиб тушганини тасдиқлади. Бироқ футболчининг ўзи жамоада қолиш тарафдори бўлган.

Саж қизиқиш билдирган клублар номини ошкор қилмади. Шу билан бирга, ёз бошида "Ливерпуль" 22 ёшли англиялик футболчига жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Манбага кўра, мерсисайдликлар Уортонни кузатишда давом этмоқда ва 2027 йилда унинг трансферига қайтиши мумкин.

"Биз Уортон бўйича таклифлар олдик, аммо клуб ўз позициясида қатъий турди. Футболчи ҳам бу қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлади. У мен билан эҳтимолий кетиш ҳақида ҳеч қачон гаплашмаган. Менимча, у фаолиятини жуда ақлли бошқаряпти", — деди Саж.

Қизиғи, ёзда Уортонга "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирган. "Кристал Пэлас" эса футболчини сотиш нияти йўқлигини маълум қилган.

Саж шунингдек, Исмоила Саррнинг "Ливерпуль"га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида ҳам гапирди. Мураббийнинг айтишича, сенегаллик футболчи бу вазиятни қабул қилиши учун вақт керак. Айни пайтда Сарр жароҳатидан ҳам тикланмоқда.

Сарр аввалроқ "Галатасарой"дан таклиф олган, шунингдек, "Ал-Ҳилол" билан ҳам боғланмоқда. 

Киритилди: 14:50, 04.09.2026.
Ўқилди: 300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик