Кириш Регистрация

Гасперини: "Мален Игуаиннинг 36 голлик рекордига яқинлашса, ҳайрон бўлмайман"

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Дониэлл Мален жорий мавсумда А Серияда Гонсало Игуаинга тегишли 36 голлик рекордга яқинлашиши мумкин, деб ҳисоблайди.

27 ёшли нидерландиялик ҳужумчи янги мавсумни жуда кучли бошлади ва дастлабки 2 та ўйинда 5 та гол урди.

"Унинг биринчи ҳаракати бўшлиқ яратади, иккинчиси билан ўзини зарбага тайёрлайди, учинчиси билан эса зарба беради. Мен ўзимга шундай дедим: агар шу учта ҳаракатни дарвозага яқинроқ жойда амалга оширса, у жуда хавфли ҳужумчига айланади. Ва ҳақиқатдан ҳам шундай бўляпти.

У бир неча гол урган бўлса ҳам, голга бўлган иштиёқини сақлаб қолиши керак.

Хато қилиш мумкин, лекин хато қилишнинг ҳам тўғри ва нотўғри йўли бор. "Лечче"га қарши ўйинда иккинчи гол вазиятида у жуда бепарво ҳаракат қилди.

Агар у Игуаиннинг 36 голлик рекордига таҳдид сола бошласа, мен бундан ҳайрон бўлмайман", — деди Гасперини.

Киритилди: 17:23, 04.09.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик