Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Шахмат. Нафиса дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида давом этаётган Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичи олтинчи тур учрашувлари якунланди.

Жаҳон шахмат усталарининг нуфузли мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова мазкур турда арманистонлик Элина Даниэлян билан рақобатлашди. Учрашувда қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз рақибининг барча ҳужумларини бартараф этди ва узоқ давом этган партия 73-юришдан сўнг дуранг натижа билан якунланди.

Хитойлик Цзю Веньцзюнь ўз ҳамюрти Чжао Сюэни, грузиялик Бела Хотенашвили россиялик Ольга Гирьяни, россиялик Александра Костенюк қозоғистонлик Гулисхон Накбоевани, украиналик Екатерина Лагно болгариялик Антоанета Стефановани мағлубиятга учратди. Ҳиндистонлик Хампи Конеру ҳамда Харика Дроновалли баҳсида дуранг натижа қайд этилди.

Очколари сонини икки яримтага етказган Нафиса Мўминова еттинчи турда Хампи Конеруга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 20:37, 24.09.2013.
Ўқилди: 4562 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик