Кириш Регистрация

Opta Чемпионлар лигасининг асосий фаворитини эълон қилди

Баҳо:
+ | -1

Opta суперкомпьютери 2026/27 йилги Чемпионлар лигаси якунлари бўйича прогнозини тақдим этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мусобақанинг асосий фаворити "Арсенал" ҳисобланади. Лондон клубининг чемпион бўлиш эҳтимоли 21,2 фоиз деб баҳоланган.

Микель Артета жамоасининг асосий рақиби сифатида "Бавария" кўрсатилган. Мюнхенликларнинг ғалаба эҳтимоли 19,9 фоизни ташкил қилади.

Учинчи ўринда "Манчестер Сити" — 12 фоиз. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" эса 7,7 фоизлик кўрсаткич билан тўртинчи ўринда.

Кейинги ўринларда "Барселона" — 7 фоиз, "Реал" — 5,1 фоиз, "Ливерпуль" — 5,1 фоиз, "Манчестер Юнайтед" — 3,7 фоиз, "Интер" — 3,4 фоиз ва "Астон Вилла" — 2 фоиз билан жойлашган.

Прогнозни тайёрлаш учун Opta суперкомпьютери мавсумни 10 минг марта симуляция қилган.

Ўтган йили ҳам Opta асосий фаворит сифатида "Ливерпуль"ни кўрсатган эди, аммо инглиз клуби чорак финалда "ПСЖ"га имкониятни бой берган.

Киритилди: 22:31, 04.09.2026.
Ўқилди: 5137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик