"Манчестер Сити" афсонаси Кевин де Брёйне Энцо Фернандесни ўзининг вориси сифатида кўришга ҳали эрта, деб ҳисоблайди.
Аргентиналик футболчи "Сити"га Британия футболи учун рекорд сумма эвазига ўтди. Бироқ де Брёйне уни ҳозирча ўзи билан таққослаш тўғри эмаслигини айтди.
"Манчестер Сити" мухлислари Фернандесни менинг ворисим деб атаяптими? Ростини айтсам, бу бироз ошириб юбориш. Энцо яхши футболчи. Унда класс ва салоҳият бор, жуда муҳим ярим ҳимоячига айланиши мумкин.
Аммо очиғини айтсам, у ҳали мен "Манчестер Сити"да ўйнаган даражага яқин ҳам эмас", — дея де Брёйне сўзларини Goal келтирди.
Бельгиялик собиқ футболчи Фернандес учун тўланган катта сумма унинг атрофида ортиқча кутилмаларни пайдо қилаётганини ҳам таъкидлади.
"Баъзида одамлар уни трансфер нархи ва Аргентина терма жамоаси билан эришган ютуқлари сабаб ортиқча баҳолаётгандек туюлади.
125 миллион фунт тўлангани сени автоматик равишда жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячига айлантирмайди. У ҳали кўп нарсани исботлаши керак.
Агар у менинг ворисим бўлишни истаса, буни майдондаги ўйини билан кўрсатиши лозим. Менинг 17-рақамимни танлаш — бир масала, Кевин де Брёйнени алмаштириш эса бутунлай бошқа масала", — деди у.
Фернандес аввалроқ 17-рақамни танлаши де Брёйне билан боғлиқ эмаслигини айтган эди. У Аргентина терма жамоасида ҳам илк бор айнан шу рақамда ўйнаган.













