Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Фьюри Уайтга Жошуага қарши жангни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди

Баҳо:
+ | -

Тайсон Фьюри UFC раҳбари Дана Уайтга Энтони Жошуага қарши жангни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Жошуага қарши жангни ташкил қилгани ва Netflix билан келишув тузгани учун Уайтга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Унинг ёрдами билан биз мақсадимизга эришдик. Эдди Хирн — кичик, ҳасадгўй, у бу ишда ҳеч қандай ҳиссаси йўқлигини тан олишга журъати етмайди.

Мен эса эркакман ва бошқа бир эркакка Эдди ва унинг дўстлари йиллар давомида уддалай олмаган катта ишни амалга оширгани учун ҳурматимни билдира оламан. Катта раҳмат, Дана, сен афсонасан. Дунёдаги энг яхши промоутерлардан бири ва ажойиб инсонсан», — деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг ҳали расман эълон қилинмаган.

Киритилди: 13:56, 05.09.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик