Кириш Регистрация

Рубен Диаш Мареска ва Гвардиола услубини таққослади

Баҳо:
+ | -

Рубен Диаш Энцо Мареска бошқараётган "Манчестер Сити" ўйин услубида Пеп Гвардиола давридаги жамоа билан кўплаб ўхшашликлар борлигини айтди. Шу билан бирга, португалиялик ҳимоячи айрим жиҳатларда фарқлар ҳам мавжудлигини таъкидлади.

Диаш янги бош мураббий қўл остидаги иш жараёнидан мамнун ва мавсум давом этгани сари "Сити" янада кучайишига ишонмоқда.

Унинг айтишича, Мареска жамоага ўз ғояларини олиб кирган. Айниқса, тўп билан ва тўпсиз ҳаракат қилишда янги мураббийнинг ўзига хос қарашлари сезилмоқда.

"Ҳаммаси жуда ижобий. Албатта, кўп нарса ўзгарди, аммо якунда унчалик ҳам катта ўзгариш бўлмади.

Жамоада янги энергия бор ва ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Энцонинг ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ўйинни қандай кўришига доир ўзига хос ғоялари бор.

Умуман олганда, бу биз ўрганиб қолган футболга жуда ўхшайди. Фақат турли вазиятларда ўйинни бошқача қиладиган айрим деталлар бор. Менимча, жамоадаги барча бу ғояларни яхши қабул қилмоқда.

Биз тўп билан кўп ўйнаймиз ва бу бизнинг асосий хусусиятларимиздан бири. Шу маънода давомийлик бор, гарчи айрим жиҳатларда бошқача бўлсак ҳам", — деди Диаш.

Киритилди: 16:06, 05.09.2026.
Ўқилди: 798 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4527]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [4115]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3048]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2667]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2632]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2486]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2365]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2243]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2191]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2190]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик