Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Улуғбек Бақоев: «Биз бугунги учрашув стратегик жиҳатдан жуда муҳим ва керакли эканини билардик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 20-тур доирасида бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Машъал» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Биз бугунги учрашув стратегик жиҳатдан жуда муҳим ва керакли эканини билардик. Йигитларни фақат ғалабага тайёрлаган эдик. Ўйинга келадиган бўлсак, тезкор гол урдик. Кейин эса маълум вақт, тахминан 20 дақиқалар давомида «Машъал» жамоаси тўлиқ ўйинга киришиб, агрессив ҳаракат қилди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратди. Назаримда, улар 3–4 та тўп киритиши ҳам мумкин эди. Бироқ ҳимояда йигитлар вазифасини уддалади, дарвозабон ҳам ажойиб ўйнади. Кейин биз яна иккита гол урдик, сўнг тўп ўтказиб юбордик. Лекин умуман олганда, бугунги ғалабага тўла лойиқ эдик. Йигитларга ўйинга борини бергани ва кўрсатган ўйини учун миннатдорчилик билдираман. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

— Бугун йирик ҳисоб қайд этилди. Ўйин воқеалари бундай ривожланишини кутганмидингиз?

— Бундай ўйинни ҳеч қачон олдиндан башорат қила олмайсиз. Чунки футбол олдиндан айтиб бўлмайдиган ўйин: у ижобий томонга ҳам, салбий томонга ҳам бурилиб кетиши мумкин. Шу боис яратилган вазиятларнинг аксариятидан унумли фойдаланганимиз ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ўйинимизни анча енгиллаштирди.

«Сўғдиёна» матбуот хизмати

Киритилди: 23:39, 05.09.2026.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик