«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси «Атланта»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда голли узатма амалга оширди.
39 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа самарали ҳаракатлар сериясини кетма-кет 5 та ўйинга етказди. Месси ушбу учрашувларда жами 6 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
Умуман олганда, Месси МЛСнинг жорий мавсумида 20 та учрашув ўтказиб, 18 та гол ва 10 та ассист қайд этган.













