"Ювентус" бош мураббийи Антонио Конте жамоада янги тартиб ўрнатмоқда. Football Italia`нинг ёзишича, эндиликда ўйин давомида заҳирага олинган футболчилар, агар улар жароҳат олишмаган бўлса, учрашув охирига қадар заҳира ўриндиғида ўтиришлари шарт.
"Пирлога келсак, у қоидадан ташқари ҳеч нарса қилмади. Бунга қадар жамоада бундай тартиб яратишга ҳожат йўқ эди. Аммо энди ҳамма футболчилар бунга амалга қилиши шарт. Агар кимдир қоидани бузса, жаримага тортилади ва жамоадан бир ойга четлатилади", деди Конте.