Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Туран: «Агар «Донбасс-Арена»да ўйнаганимизда, Чемпионлар лигаси асосий босқичида топ-8 таликдан жой олишни мақсад қилган бўлардим»

Баҳо:
+ | -

«Шаҳтёр» бош мураббийи Арда Туран жамоасининг Чемпионлар лигаси асосий босқичидаги бўлажак старти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Бизнинг мақсадимиз ва орзуйимиз — Чемпионлар лигаси асосий босқичининг энг яхши 24 та жамоаси қаторидан жой олиш. Кечагина терма жамоалар танаффусигача, сентябрь ойи охиригача бўлган режани тузаётган эдик ва сизни ишончингиз комил бўлсинки, жадвалда ҳатто ухлаш учун ҳам вақт кам. Шунга қарамай, биринчи навбатда уруш шароитида яшашда давом этаётган инсонлар учун бор кучимизни беришимиз керак — бу биз қила оладиган ягона нарса. Бу бизнинг орзуйимиз ва бу ҳақиқатан ҳам осон бўлмайди, лоақал ўз уй учрашувларимизни қадрдон уйимиздан минглаб километр узоқликда ўтказишимизга тўғри келаётгани сабабли.

Ишонч билан айта оламанки, агар «Донбасс-Арена»да ўйнаганимизда, кучли саккизталикда фаолиятимизни якунлашни мақсад қилган бўлардим. Мезбон трибуналарнинг қўллаб-қувватлаши рақибимизга қандай суръат бағишлаганини кўриш имкониятига эга бўлдингиз. «Карпати»ни ишқибозлари сўзнинг яхши маъносида олдинга ундашди ва бу уларга фойда келтирди. Биз учун асосий мақсад — Украинани Чемпионлар лигасида муносиб ҳимоя қилиш.

Муайян даражада менинг футболчиларим ҳали ҳам мен идеалда кўришни хоҳлаган даражада тайёр эмас: бизга тўпга биринчи тегиниш реализациясининг етарлича сифати етишмаяпти, шунингдек, якуний босқичда ортиқча мураккаблаштириб юбормоқдамиз. Буни мукаммаллаштиришимиз керак. Менинг футболчиларимнинг салоҳиятига шубҳам йўқ. Ўтган мавсумда улар ўз елкаларида чемпионлик унвонини кўтариб чиқишди ва уларнинг ҳар бири мавсум давомида ҳам УПЛ, ҳам Европа турнирларида 20 тадан ўйин ўтказди. Шу билан бирга, уларда ҳар уч кунда ўйнаш ва қийин ғалабаларга эришиш тажрибаси бор эди. Мен уларга ишонишда давом этаман ва бу ишонч ўз мевасини беришига ва улар барчамизга қувонч бағишлай олишига аминман», — деди Туран.

Киритилди: 17:40, 06.09.2026.
Ўқилди: 849 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик