Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Азиз Ғаниев фаолиятини "Банияс"да давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниевнинг фаолиятидаги навбатдаги манзил маълум бўлди. 28 ёшли футболчи БАА чемпионатида иштирок этувчи "Банияс" сафига қўшилди.

Ғаниев учун бу Бирлашган Араб Амирликларидаги учинчи клуб бўлади. Ҳамюртимиз аввал "Шабаб-Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилган, кейинчалик эса "Ал-Батаэҳ"да фаолият олиб борган.

Ўтган мавсумда Азиз БАА чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

"Банияс" янги мавсумни омадсиз бошлади. Жамоа дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган ва очко жамғара олмаган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

Қайд этиш керак, Ғаниев "Банияс" либосини киядиган илк ўзбекистонлик футболчи эмас. Аввалроқ Отабек Шукуров ва Акмал Мозговой ҳам ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 22:42, 06.09.2026.
Ўқилди: 1320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик