Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Амброзини «Милан» ва «Ювентус» ўйинини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ таниқли футболчиси Массимо Амброзини А Сериянинг 3-турида «Ювентус»га қарши ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Россонери» 68-дақиқада Альфаджо Сиссенинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди, аммо ғалабани сақлаб қола олмади. 90+2-дақиқада Федерико Гатти «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқарди.

«Ким кўпроқ таассурот қолдирди? Ҳеч ким. Икки жамоа ҳам энг ёрқин ўйинини кўрсатмади. Бугунги баҳс кечаги ўйинлар билан солиштирганда шиддат ва сифат борасида анча пастроқ даражада ўтди.

«Милан» биз кутгандан эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди. Ҳа, улар самарали ўйнади, аммо дарвоза томон жуда кам аниқ зарба берди ва голли вазиятлар ҳам деярли яратмади», — дея Амброзинининг сўзларини Milan Posts келтирди.

Лучано Спаллетти бошчилигидаги «Ювентус» ҳам, Рубен Аморим қўл остидаги «Милан» ҳам 3 турдан сўнг 7 очкодан жамғарган.

Киритилди: 05:35, 07.09.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик