«Арсенал» футболчиси Мартин Эдегор «Челси» устидан қозонилган ғалабадан сўнг Кай Хаверц билан майдондаги ўзаро тушунишуви ҳақида гапирди. АПЛнинг 7-туридан ўрин олган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
«У жуда ақлли футболчи ва бўш ҳудудларга ажойиб тарзда очилади. Шунингдек, ҳимоячиларнинг эътиборини ўзига тортади.
Хаверц олдинга югуриб кетганда, мен иккинчи чизиқдан ҳужумга қўшиламан ва деярли ҳар доим бўш қоламан. Бу ажойиб гол бўлди», — деди Эдегор.
«Арсенал» ва «Манчестер Сити» 9 очкодан жамғариб, чемпионат пешқадамлари қаторида бормоқда.













