"Интер" ярим ҳимоячиси Кертис Жонс бош мураббий Кристиан Кивуни "Ливерпуль"ни тарк этиб, Милан клубига ўтишидаги муҳим сабаблардан бири деб атади. "Қизиллар" академияси тарбияланувчиси 2026 йил ёзида "Энфилд"ни тарк этган эди.
"Бу ерга келишимнинг сабаби бор. Биз ўтказган телефон суҳбатлари, жамоанинг қандай футбол ўйнаши, унинг тактик ғоялари ва ҳар куни қандай ишлаши мен учун жуда муҳим бўлди.
У айтадиган майда деталлар бор. Бир қарашда улар аҳамиятсиздек туюлиши мумкин, аммо якунда жуда катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, унинг тажрибаси улкан ва ўзи ҳам энг юқори даражада футбол ўйнаган. У жамоани ажойиб бошқаради. У жамоага жуда яқин инсон ва мен учун бу жуда муҳим.
Жамоадошларим билан ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Улар биринчи кунданоқ мени жуда яхши қабул қилди, шунинг учун ўзим бўлиб қолишим мумкин. Албатта, ҳали нималарнидир исботлашим керак. Лекин ўзимдек ҳаракат қилсам, жамоадошларим, клуб ходимлари ва мухлисларга ёқишимни биламан.
Айримлар А Серияни зерикарли, Премьер-лигани эса қизиқарли дейди. Аммо бугун бундай эмаслигини кўрдингиз. Бу ерда кучли мураббийлар ва жуда кўп тактика бор. Италия жамоалари ҳеч қачон таслим бўлмайди", — дея 25 ёшли англиялик футболчининг сўзларини The Mirror келтирди.
Жонс "Интер" билан 2031 йил 30 июнга қадар шартнома имзолаган. ОАВ маълумотига кўра, трансфер нархи 30 миллион евро ва яна 5 миллион евро бонусларни ташкил этган.













