Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Хаверц: «Эдегор ўзининг энг яхши формасига қайтди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверц Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Челси» устидан 2:1 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди.

«Ўз майдонингда дербида ғалаба қозониш жуда ёқимли. Биз учун осон ўйин бўлмади, аммо муносиб ғалабага эришдик.

Эдегорнинг ўйинини алоҳида таъкидламоқчиман. У ажойиб футболчи. Бу мавсумда у ўзининг энг яхши формасига қайтди. Мартин бизга жуда катта ёрдам беради», — дея германиялик ҳужумчининг сўзларини BBC Sport келтирди.

Микель Артета шогирдлари Англия Премьер-лигаси стартида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Лондон клуби турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:05, 07.09.2026.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик