Лондоннинг «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужумчиси Кай Хаверц ҳақида фикр билдирди.
Англия Премьер-лигасининг учинчи турида «канонирлар» «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирини Хаверц урди.
«У ўзини бахтли ва мамнун ҳис қилаётгандек кўринмоқда. Унинг шахсий ҳаётида кўплаб муҳим ва яхши воқеалар содир бўлди. Ҳозир у яхши формада, ҳар куни машғулот ўтказмоқда ва шахсий тартибига амал қилмоқда. У нафақат гол уради, балки жамоа учун ҳам жуда яхши ишлайди», — дея Артетанинг сўзларини Football London келтирган.
Янги мавсумда 27 ёшли Хаверц барча мусобақалар доирасида тўртта учрашувда иштирок этиб, учта гол урди.













