"Брюгге" бош мураббийи Иван Леко Чемпионлар лигасида "Астон Вилла"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди. Бельгия ва Англия клублари ўртасидаги учрашув 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.
"Биз бу ўйинни катта интиқлик билан кутяпмиз ва ҳали ўзимизнинг энг юқори даражамизга чиқмадик. Мен учун бу табиий ҳолат, акс ҳолда нимадир нотўғри бўлар эди.
"Ян Брейдел" стадионида Чемпионлар лигасининг кўплаб унутилмас кечалари бўлиб ўтган. Бундай кунларда жамоанинг айни пайтдаги формаси катта аҳамият касб этмайди. Эртанги ўйинга ишонч билан чиқаман", — дея Леконинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.
Мутахассис рақиб ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Улар ҳам биз каби таркибга кўплаб янги футболчиларни мослаштиришига тўғри келди. Шунингдек, "Астон Вилла" бир нечта муҳим футболчиларини йўқотди.
Биз уларга жиддий босим ўтказиш учун ўйинни энг юқори даражада ўтказишимиз кераклигини биламиз. Ғалаба қозониш учун эса деярли идеал ўйин намойиш этишимиз зарур", — деди Леко.
Учрашув Москва вақти билан соат 19:45 да бошланади.













