"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Антони Марсьяль Франция Лига 1 клубларидан келган икки таклифни рад этди.
Footmercato маълумотига кўра, 30 ёшли футболчига икки номаълум клуб қизиқиш билдирган. Улардан бири чемпионлик учун курашаётган жамоа бўлса, иккинчиси турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда. Манбага кўра, бу клублар "Ницца" ва "Ланс" эмас.
Ҳар икки ҳолатда ҳам спорт директорлари Марсьяльга асосий таркибдан кафолатланган жой ваъда қилмаган. Улар француз футболчисининг халқаро тажрибаси ва юқори савиядаги тайёргарлигидан ёш ўйинчиларни ривожлантиришда фойдаланишни режалаштирган.
Шу сабаб Марсьяль ҳар икки таклифни ҳам рад этган. Айни пайтда у индивидуал тартибда машғулот ўтказмоқда.
Марсьяль фаолиятидаги сўнгги клуб Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси бўлган.













