Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш билан хайрлашишга тайёр, аммо бунинг учун бир шарт бор.
TEAMtalk хабар беришича, «канонирлар» швециялик футболчини янги юлдуз ҳужумчи топилмагунча жамоадан қўйиб юбормайди. «Арсенал» учун энг мақбул вариант ҳануз «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес бўлиб қолмоқда, бироқ аргентиналик футболчи фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни истамоқда.
Манбага кўра, «Арсенал» «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тонини ҳам трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ таъкидланишича, Тони фақат Дьёкерешга ўринбосар сифатида қаралмоқда ва асосий таркибда Кай Хаверцнинг ўрнини эгаллаш учун номзод эмас.
28 ёшли Дьёкереш жорий мавсумда 2 та учрашувда иштирок этди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













