«Реал» устози Карло Анчелотти «Барселона» ҳимоячиси Ҳерард Пикенинг айтган гапларига изоҳ билдирди. Хабарингиз бор, «Эльче»га қарши ўйинда «Реал»га ҳакамларнинг ёрдам бергани учун Пике бу учрашувни комедия деб атаган эди.
«Ҳакамнинг қарори ҳақида бир нарса дея олмайман. Захира ўриндиғи бундай ҳолатларни баҳолаш учун қулай жой ҳисобланмайди.
Пепедан бу ҳақда сўрадим ва у пенальти бўлганини таъкидлади.
Пике эса твиттерни бошқаргандан кўра футбол ҳақида ўйласа бўларди. У яхши футболчи, ахир.
Бундай ўйин билан дербида («Атлетико»га қарши) ғалаба қозониб бўлмайди. Ҳали кўп ишлашимиз керак»,- дейди мураббий.