"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер "Атлетико Мадрид"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйини 9 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.
"Мен бу мавсумга жуда оптимистик қарайман. Бизда кўплаб сифатли ўйинчилар ва ўз ғояларини илгари сурган жуда яхши мураббий бор. Мавсум бошидан бери биз сезиларли ютуқларга эришдик. Бу ўйинчиларнинг кўпчилиги аллақачон лигада ғолиб бўлишган, шунинг учун бизда ҳам тажриба, ҳам совринлар бор. Лекин энг муҳими, биз бирлашган жамоа бўлиб қолишимиз", деди футболчи.
"Энфилд"даги Чемпионлар Лигаси ўйинлари ҳақида:
"Мен учун бу ўзгача нарса. Менга бу ўйинлар жуда ёқади. Мен "Ливерпул"га келганимда, биз Европа Лигасида ўйнардик, аммо Чемпионлар Лигаси ўйинига келганда, бу ҳақиқий фарқ. Умид қиламанки, биз буни майдонга ўтказа оламиз ва мухлислар бизни руҳлантирадиган яхши футбол ўйнай оламиз" - деди футболчи.













