«Наполи» устози Рафаэль Бенитес Италия чемпионати 5-турининг «Сассуола»га қарши кечган ўйини ҳақида фикр билдирди. Кеча «Наполи» кутилмаганда А серия дебютанти билан дурангга рози бўлган эди.
«Бу дуранг кўрсатиб бердики, ўйнамай турин ўз ҳисобингизга очко ёза олмайсиз. Биз ёмон ўйин кўрсатмадик, лекин ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қийин. Бундан ташқари ўтган турда 0:7 ҳисобида енгилган жамоа билан ўйинда биз рақибга тўғри баҳо бера олмадик.
«Сассуола» тактик жиҳатдан шаклланган жамоа эканини ва «Интер»дан қабул қилинган мағлубият тасодифлигини исботлади.
Биз ўзимизга ишонамиз, лекин ҳамма ўйинларда ғалаба қозона олмаймиз. Бу натижага ўзимизни айбдор қила олмайман, шунчаки рақиб яхши ўйнади. Натижадан кўнглим тўлмади, лекин хавотирга ўрин йўқ»,- дейди мураббий.