"Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир бор "Олтин тўп" учун эътибордан четда қолди. Бугун, 8 сентябрь куни France Football журнали мавсум охирида мукофотга номзодлар рўйхатини расман эълон қилди.
Беш карра "Олтин тўп" соҳиби охирги марта 2022 йилда номзод бўлган. 41 ёшли португалиялик энг кўп номинациялар бўйича рекордчи бўлиб қолмоқда, 18 та. Унинг энг яқин рақиби Лионель Месси бўлиб, у 17 марта номзод бўлган. 39 ёшли аргентиналик 2026 йилги "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилган.
Мукофотлаш маросими 26 октябрь, душанба куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу 70 йиллик маросим бўлади. Ғолиб ФИФА рейтингининг энг яхши 100 талигини ифодаловчи мамлакатлардан 100 нафар журналистнинг овоз бериши орқали аниқланади.













