Кириш Регистрация

СПЛ. «Ал-Аҳли» «Ал-Қодисия»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Аҳли» Саудия Арабистони чемпионати 6-турида сафарда «Ал-Қодисия»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Ал-Аҳли» сафида Айван Тоуни дубль қайд этди. Ҳужумчи 63 ва 82-дақиқаларда гол урди.

Мезбонлар сафида Тижани Рейндерс икки бор тўп киритди. У 14 ва 45+3-дақиқаларда гол урди. Яна бир голга 45+1-дақиқада Муҳаммад Абулшамат муаллифлик қилди.

Олти турдан сўнг «Ал-Аҳли» 9 очко билан турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Қодисия» эса 15 очко жамғариб, 2-ўринга кўтарилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:13, 09.09.2026.
Ўқилди: 1457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик