Нидерландиялик мураббий Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси билан шартномасини узайтирди. 78 ёшли мутахассис билан янги келишув имзолангани ҳақида Кюрасао футбол федерацияси матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида расман маълум қилди.
Янги шартнома бош мураббий билан 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Адвокат 2024 йилдан буён Кюрасао терма жамоасини бошқариб келмоқда. Нидерландиялик мутахассис қўл остида жамоа тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Ўтган ёзда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Кюрасао терма жамоаси E гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади. Ушбу гуруҳда жамоа Германия, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди.













