Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Флик: «Рафинья ва Ламинни шундай ҳолатда кўриш жуда ёқимли»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида «Фейеноорд»га қарши ўйиндан сўнг Рафинья ва Ламин Ямалнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

9 сентябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтган учрашув каталонияликларнинг 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Рафинья дубль қайд этди, Ямал эса битта гол урди ва иккита голли узатма амалга оширди.

«Рафинья ва Ламинни шундай ҳолатда кўриш жуда ёқимли. Жамоада яхши муҳит ҳукм сурмоқда. Ламин ажойиб ўйин ўтказди — гол урди ва сардорлик боғичи билан майдонга тушди.

Менимча, биз жуда яхши ва жуда қаттиқ ишлаяпмиз. Тўп билан муомала қилишда жамоамизда катта сифат бор ва мен бундан мамнунман.

Айрим жиҳатларни яна яхшилаш мумкин. Ўсиш учун имконият бор ва айнан шунинг учун интилишимиз керак: машғулотларда юқори интенсивликни сақлаш ва уни ўйинларга ҳам олиб ўтиш», — дея Фликнинг сўзларини Marca келтиради.

«Барселона» Чемпионлар лигасидаги кейинги ўйинини 13 октябрь куни «Галатасарой»га қарши ўтказади.

Киритилди: 02:28, 10.09.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик