Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Фабиан Руис — Ферран Торреснинг хет-триги ҳақида: «Мен ҳайрон эмасман»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоанинг янги футболчиси Ферран Торреснинг муваффақияти ҳақида фикр билдирди.

Ёзда «Барселона»дан сотиб олинган испаниялик ҳужумчи Чемпионлар лигасида «Слован»га қарши 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувда хет-трик қайд этди.

«Бу мени ҳайрон қолдирмади. Мен Ферранни жуда яхши биламан, шунинг учун унинг кўп гол уриши ва ҳимояда ҳам ишлашига ишончим комил эди. Унинг хет-трик қайд этгани ва жамоага яхши мослашганидан хурсандман», — деди Фабиан Руис.

Ферран Торрес Луис Энрике жамоасида барча турнирлардаги 4 та учрашувда 5 та гол урди. 26 ёшли ҳужумчининг трансфери парижликларга қарийб 50 миллион еврога тушган.

Киритилди: 06:50, 10.09.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик